Гунохми?

16:59 / 07.11.2021 | D | 601
Ассалому алайкум! Ёшим 17 да. Курсга қатнаяпман. Кўпинча метрода одам кўп бўлади. Ўзим хоҳламайман, аммо мажбурман метрода юришга. Одамлар бир-бирига ёпишиб туришади, мен ҳам хоҳламасам ҳам тиқилинчда қолиб кетаяпман, бу жуда ҳам ёмон. Аёллар эркаклар аралаш. Ўзим хоҳламасам, лекин мажбур бўлсам гуноҳ бўлмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Эркакларга ёпишиб кетиш мутлақо жоиз эмас. Жой алмаштириб аёллар орасига ўтиш керак. Валлоҳу аълам!