Қазо намозларни ўқийми ёки таҳажжудними?

13:52 / 14.03.2017 | Савол | 3694
Ассалому алайкум! Ассалому алайкум, Одинахон опа! Саволларимизга жавоб бераётганингиз учун сизга катта раҳмат. Аллоҳ ишингизга ривож берсин. Мени ўқилмай қолган 7-8 йиллик намозларим бор. Шу намозларимни кечаси таҳажжуд намозига турган пайтда таҳажжуд намозининг ўрнига ўқисам бўладими? Ёки таҳажжудни ҳам ўқиш керакми? Жавобингиз учун олдиндан катта раҳмат!
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Равотиб суннатлардан бошқа нафлларнинг ўрнига қазо ўқиган афзал. Агар ҳам қазоларни, ҳам таҳажжуд каби суннатда келган нафлларни ўқиб борилса, жоиз. Бироқ нафлларни ўқиб, қазоларни кечга суриб юриш жоиз эмас. Қазо намозларни уч макруҳ пайтдан бошқа ҳар қандай вақтда ўқиса бўлаверади. Валлоҳу аълам