Ақиқа

17:27 / 07.11.2021 | Zebo | 1987
Ассалому алайкум! Саволим ақиқа ҳақида. Яқинда 2 чи фарзандимиз туғилди. Ўзимиз чет элда бўлганимиз сабабли ҳўжайиним уйдагиларга 7-куни қўй сўйиб тарқатишларини илтимос қилди. Лекин ота-онамиз ақиқа тўй, бешик тўй, яна бир нималар билан катта қилиб ўтказиш керак, ўзинглар бўлишинглар керак, деб қилишмади. Ҳўжайиним суннатга мувофиқ гўштни эҳсон қилиб тарқатишни истаган эдилар. Биринчи фарзандимизда ҳам ҳудди шундай бўлган. Бу ҳолатда нима қилсак бўлади? Бу ерда қўй топиб сўйдириш бироз муаммо, ҳам ота-онани норози қилгимиз ҳам йўқ? Илтимос маслаҳат беринг.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Тўй қилиб тарқатиш шарт эмас. Гўштни тарқатилса бўлди. Буни бошқа одамларга айтиб амалга ошириш ҳам мумкин. Валлоҳу аълам!