Макиаж

09:46 / 18.11.2021 | Farxun.96@gmail.com | 587
Ассалому алайкум! Қайнсинглим аёлларни макиаж қилишни яхши кўради ва шуни ўзига касб қилиб олди. Лекин қайнонам нуқул бу ишинг ҳаром, дейдилар. Улар салонда сочни турмаклайдилар ва макиаж қиладилар, фақат аёлларни. Бу ишлари ҳаром саналадими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Баъзи нарсаларни буткул «жоиз ёки жоизмас», деб бўлмайди. Гўзаллик салонини ҳам. Чунки унда мубоҳ ишлар ҳам бор, ножоиз ишлар ҳам бор. Ҳаддан ошмай, шариат тақиқламаган гўзаллик ишларини, парвариш ишларини қилиш мумкин. Аммо шариат «ножоиз» деган ишларни қилиш гуноҳ албатта.

Сиз айтган маникюр, педикюрни қўл ва оёқларнинг тирноқлари парваришга муҳтож бўлиб кетганида, қилдириб олиш мумкин. Айниқса эрлик аёллар, эрлари учун қилсалар савоб. Аммо унга ҳаддан ошиб, ясама тирноқлар ўрнатиб, турли рангларга бўяб, чиқиб номаҳрамларга кўрсатиладиган бўлса, бешак гуноҳдир. Бошқа ишларни шунга қиёслаш мумкин. Валлоҳу аълам!