Отам билам учрашишни истамайман

09:17 / 18.11.2021 | Muzayyana | 387
Ассалому алайкум! Ота онам ёшлигимда ажрашишган. Кейин улар турмуш қуришди. Мен бугунги кунда бувим ва тоғамлар билан яшайман. Шу вақтгача отам билан учрашамаганман ва улар билан яшамаганлигим туфайли уларни соғинмайман ва уларга нисбатан менда илиқлик йўқ. Бу йил мен Алҳамдулиллаҳ талаба бўлиб пойтахтга келдим. Отам мени рақамимни топиб мен билан гаплашди. Бир неча кун олдин улар мен билан учрашишни таклиф қилди ва мен рози бўлгандим. Аммо учрашишимиз керак бўлган куни менда негадир у кишига бўлган нафрат уйғонди ва мен учрашувни бекор қилдим. Мен улар билан учрашишни ва гаплашишни умуман хоҳламайман. Илтимос, маслаҳат беринг.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Учрашишингиз керак. Силаи раҳимни узиб бўлмайди. У отангиз. Гумонларга таяниб иш қилиб бўлмайди. Учрашсангиз, ҳақиқатларга эга бўлишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!