Суннат ва фарз орасидаги вақт

22:05 / 20.11.2021 | Zarina Qurbonova | 385
Ассалому алайкум! Бир ўртоғим ибодат қилганда суннат ва фарз орасида бироз вақт бўлиши , шу вақтда бирор сура ёки зикр билан ўтказиш кераклигини айтган эди. Шу қанчалар тўғри эканлигини айтсангиз. Одатда мен фарз намозларини ўқиганимдан сўнг зикр ва сураларни ўқийман.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Намозларни орасини шу одам айтгани каби очиш керак, аммо танаффуси узайиб кетмаслиги керак. Қисқа зикр билан бўлса ҳам, Аллоҳумма антассалам каби. Валлоҳу аълам!