Ҳижоб масаласи

12:36 / 20.11.2021 | Bo'ronova Marjona | 329
Ассалому алайкум! Мен ёшимга нисбатан асабийман шу сабабли онам асаб шифокорига олиб бордилар. Мен ўранганман, ҳижобдаман, Алҳамдулиллаҳ. Биз борган асаб шифокори эркак киши эди. Бош миямни рентген қилиш шартлигини ва рўмолимни ечмасам бўлмаслигини айтди. Қанча қаршилик қилсам ҳам онам қўймадилар ва мажбур ечдим. Бунинг ҳукми қандай? Шифокорларга мумкин, деб эшитган эдим. Жавоб учун олдиндан раҳмат.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Балоғатга етган ҳар бир аёлга авратини ёпиш шарт, шифокорига ҳам беморига ҳам. Валлоҳу аълам!