Оила

21:42 / 12.10.2021 | Ozoda | 349

Ассалому алайкум! Оила қурганимга 2 ой бўлди, жуда ҳам ўзгариб қолганман. Жудаям йиғлоқи, ҳамма гап кўнглимга тегаверади, озгина нарсага сиқилавераман. Янги уйимдагилар баъзида ёқмай кетади, чиқиб кетгим келади уйдан. Ойижон ёмон эмаслар, лекин нимагадир менда ғалати нарса, ўзим хам тушунмаяпман. Ўзидан ўзи кайфиятим йўқолиб, тушиб кетади, ҳудди ҳаммалари мени ёмон кўрадигандек туюлади. Овсиним билан эса сиртимизда яхши гаплашамиз, лекин биламан, ёқтирмайди, мендаям шу. Бунга сабаб, орқамдан гапирган гаплари менга етиб келиб, мен хам ёмон коришни бошлаганман. Тушганимдан бери деярли иш қилмайди, ойижон эса индамайдилар. Биладилар қилмаётганини, лекин гапира олмайдилар. Шуниси менга ёқмайди. Ўзимни босаман доим, гапириб қўймай деб. Эрим ҳам қўяверинг дейдилар. У бу жойга бормоқчи бўлсак ойижоним овсини хафа бўлади, йўқ дейдилар,  улар ойижон иккаласи бирон жойга борсалар мени хафа бўлади деб ўйламидилар. Шу нарсалари менга тегади, яна хафа бўлиб. эримга йиғлайман кейин. Менга бирон нима деб маслаҳат беринглар. Мен эплолмаяпман улага этибор бермай, сиқилмай юришга, овсиним менга қайнонадек бўлиб олишига. Қандай йўл тутсам ўзимни ўзим сиқмай, йигламай юраман.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом! Сиз оила аъзоларингиздагиларни ҳурмат қилаверинг. Бир кун улар ҳам сизга шундай муносабатда бўлишади. Қайси ишни қилишингиздан қатъий назар у кир ювиш бўлсин, дазмол қилиш бўлсин, уй тозалаш, кўча супуриш ёки овқат пишириш бўлсин Аллоҳ розилиги учун деб қилинг. Ният қилсангиз бандаси нимаики қилса ҳам хафа бўлмайсиз. Чунки ажр-савобни фақат Аллоҳдан деб кутасиз ва сидқидилдан ҳаракат қиласиз. Сиз янги оилага мослашгунингизгача бир оз вақт сабр қилинг. Бир йилдан беш йилгача адаптация, яъни мослашув вақти ўзтиши керак. Шунинг учун сабрлик бўлинг. Ўзингизни қўлга олинг. Сиз уялиб қоладиган ишларни қилманг. Бошқалар қилса ҳам. Кўз кўзга тушганида аттанг бекор фалон ишни қилибман деб виждон аъзоби сизда уйғонмасин. Чунки бу изтиробнинг охири сизнинг соғлигингизни поймол қилиб ёмон оқибатларга олиб келади.Валлоҳу аълам!