Ассалому алайкум! Мен бундан 8 йил олдин фарзандли бўлгандим. Лекин фарзандимда юрак нуқсони борлиги сабаб фарзандим 3 кун яшаб нобуд бўлди. Аллоҳга шукур ҳозирда 3 та фарзандим бор. Сизнинг каналингизда келган саволларга жавобларни мунтазам ўқиб боришга ҳаракат қиламан. Бир куни бир саволга жавобни ўқиётиб бир нарса эътиборимни тортди. Нобуд бўлган фарзандга ақиқа қилиниши керак, деган жойи бор экан. Лекин биз нобуд бўлган фарзандимизга ақиқа қилмаганмиз. Шунинг учун саволим нобуд бўлган фарзандимга атаб орадан вақт ўтган бўлса ҳам ақиқа қилишим мумкинми? Яна ақиқа қилиш қўйни сўйиб хом талаш қилиб мухтож оилаларга тарқатилса ақиқа ўрнида ўтадим?
– Ва алайкум ассалом! Менинг жавобларимда унақа гап йўқ. Ақиқа тирик фарзандларга қилинади. Валлоҳу аълам!