Ассалому алайкум! Бир йигитни ёқтирардим, у ҳам мени ёқтирарди, бир муддат бир биримизга илиқ муносабатда бўлдик. Кейин эса диний илмим заиф эканлигидан қониқмасдан илм ўрганишни бошладим. Шу билан билдимки номаҳрам эркак билан бундай юриш жоиз эмас экан. У илмли инсон эди, севиш айб эмас, дерди, ибо ҳаё доирасидан умуман чегарадан чиқмасдик. Менда турли саволлар бўлди. Охиратда қандай жавоб бераман, бундай юрсам, дедим. Кейин у билан умуман алоқани уздим. Уни эса кўнгли оғриди менга қалбимни жуда қаттиқ оғритдингиз дейишдан у ёғига ўтмади, мен унга узримни айтиб бошқа бир сўз ҳам демадим. Шу ҳолатда мен тўғри йўл тутдимми ёки уни кўнглини оғритиб хато қилдимми?
Агар кўнглини оғритганим хато бўлса қандай йўл тутсам бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Сиз тўғри йўл тутгансиз. Номаҳрамлар билан бундай муносабат жоиз эмас. Ножоиз ишларда кўнгилга қаралмайди. Валлоҳу аълам!