Хақиқат

02:31 / 22.11.2021 | Agatha | 427
Ассалому алайкум! Эркак киши ажрашган аёлга яширинча уйланиб бошқа бир бокирага "сен биринчи турмушимсан", деб алдаб уйланса бўладими? Бунинг ҳукми қандай? Шундай ҳолатда бокирага нисбатан эри кўплаб адолатсизликлар қилса ва биринчи аёли борлигини билса ажрашса бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Никоҳлари дуруст. Аммо алдагани ва адолат қилмагани учун гуноҳкор бўлади, албатта. Аёл эрининг ўнгланишига кўзи етса, ажрашмагани маъқул. Чунки ажрашиш ҳар доим ҳам ечим бўлавермайди. Валлоҳу аълам!