Янги келин рўзаси

19:38 / 28.05.2017 | Савол | 1774
Ассалому алайкум! 2 ойлик келин уйдагилар норозилигига қарамай рўза тутса бўладими? Агар ҳомиладорлик аломатлари бўлса ҳомилага зиён етмайдими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Аввал ҳомиладорлик борми йўқми, аниқлаб олиш керак. Рўза тутиб кўриш керак. Буларни билиб қилиб кўрмай тутмасин, деб бўлмайди. Ҳақиқатда машаққат бўладиган бўлса, шунда тутмасликка рухсат бўлади. Валлоҳу аълам!.