Унаштирилганлар ҳақида
19:39 / 28.05.2017 |
Савол |
3141
Ассалому алайкум! Унаштирилган икки ёш ота-она розилиги билан бир-биридан ёзишиш орқали ҳол-аҳвол сўраса бўладими? Чунки иккиси ҳам бошқа шаҳарда
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Гаплашмасликка маслаҳат берамиз. Шайтон бор, бир бошлаб олгандан кейин тўхташ қийин бўлади, салом-алик, ҳол-аҳвол билан чегараланилмайди.
Тажриба шуни кўрсатадики, тўйгача гаплашганлар орасида анча-бунча гап сўз ўтиб, совуқчилик тушиб улгуряпти. Валлоҳу аълам!.