Ассалому алайкум! Мен яқинда қиз фарзанд кўрдим, туғилганидан сўнг эртасига раддомда укам азон чақирди қулоғига, биринчи марта азон чақираётгани учун биринчи жияни бўлганлиги учун жуда ҳаяжонланиб қиблага тескари қараб азон чақириб қўйибди. Лекин ниятда қиблага қараб чақиряпан деб ўйлаган. Маслаҳат беринг, бошидан азон чақиртиришимиз керакми, масжидга обориб домлага?
– Ва алайкум ассалом! Қайта чақириш шарт эмас. Валлоҳу аълам!