Ота-онам авратимни ёпишимга қаршилар

03:53 / 22.11.2021 | Mohinur Qadirkxanova | 370
Ассалому алайкум! Мен 17 ёшдаман.Балоғат ёшидаман. Ҳижобга кирмоқчи эдим, лекин бунга ота онам қаршилик қиляпти. Уларга ҳар қандай йўллар билан тушунтириб кўришга уриндим, лекин бўлмади. Онам мени уйимдан кетганинuдан кейин ўранасан, деди. Лекин мен унгача гуноҳкор бўлиб авратларимини очиб юра олмайманку. Илтимос менга маслаҳат беринг. Нима қилшим лозим, ота онамни гапларига кириб ҳижобланмай юрайми ёки Аллоҳ таолони фарзни бажарайми? Улар ҳатто оддий рўмол ўрашимни ҳам хоҳлашмайди.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом. Албатта аввало Аллоҳнинг айтгани қилинади. Аллоҳнинг фарзини бажарганингиз учун ранжийдиганларнинг ранжишидан қўрқманг, албатта уларнинг бундай қилишлари тўғри эмас. Имкон қадар авратларингизни тўсинг, рангсиз нарсалар билан ясама соч билан бўлса ҳам. Валлоҳу аълам.

Ҳасандан ривоят қилинади:   

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”. Ибн Абу Шайба ривоят қилган. (Муттафақун алайҳ)

Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди.

«لاطاعةلمخلوقفيمعصيةالخالق»

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳадиси муборакларида : “Аллоҳга осий бўладиган ўринларда махлуққа итоат қилинмайди” деганлар.

Имом Заркаший айтади:

«Иброҳим алайҳиссалом отасига «Отажон, мен сизга Раҳмон томонидан азоб тегиб қолишидан қўрқаман...»* деди.

Отани ҳаққа чақиришдаги одобни, лутфни қаранг. Отанинг қилаётган иши гуноҳларнинг энг каттаси – ширк бўлишига қарамай, очиқчасига «Бу қилмишингиз учун азобга учрайсиз» демай, «Сизга азоб тегиб қолишидан қўрқаман, хавотирланаман», деяпти. Мунтақим, Жаббор Зотдан демаяпти, балки, Раҳмондан деяпти».

Роббим, оталаримиз, улуғларимиз ва яқинларимизни ҳаққа чақирганда ҳикматли бўлишимизни насиб этгин!

* Марям сураси, 45-оят.

 https://t.me/muallim_media/381

 https://t.me/bintusodiq/11937