Ассалому алайкум! Одина опа, мени бир дугонам турмушга чиққан, фарзандлари бор. Дугонамнинг дадаси қариб қолган, ёши 60 дан ошган. Дугонамдан қарзга пул олибди. Дугонам дадасидан қарзини қайтаришини сўрабди. Шу тўғрими, илтимос изох берсангиз.
– Ва алайкум ассалом! Отанинг фарзанддан қарз олиши ачинарли ҳолат. Олгандан кейин қайтариб беришини фарзанд сўраши янада ачинарли. Агар бу пул фарзандники бўлса. Бошқанинг пули бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам!