Ассалому алайкум! Мен 21 йошда. Хужайиним 30йошда. 2 та угил фарзандимиз бор 1 йош ва 3 йош. Илтимос менга маслахат беринг олдиндан рахмат сизга биз хужаиним билан хар доим арзимас нарсалар учун тортишамиз. Кун буйи уйда йолгизман кайнонам ва хужайиним ишда ленин кечкурунгача асабларим чарчайди болаларим жуда инжик ва ерка шунинг учун кечкурун хужайиним ишдан келса овкат таййорлаб дарров ухлашни хохлайман жуда чарчаганлигим сабабли лекин бу хужайиним га йокмайди. Кандай тушунтиришниям билмаяпман очиги. Иккинчи томонда кайнонам доим ишларим йокмайди хамма ишларни килиб куйишга харакат к,иламан лекин хардоим битта к,илмаган уй ишларини деб гап ешитаман. Мени ота онам обрули инсонлар емас йакинда улар адрашишди хатто отам бошка айолга уйланди. Ундан ташкари хархафта кайнопам йани еримни опаси келадилар Хаммага йокишга харакат килсамда хамма мени йомон куради пайти топилдими тамом менга даки беришни йо кунглимга тегадиган гапни айтадилар. Бундай муносабатларни кандай тугриласам булади. Тугри узимдайам айбларим бор купинча болам тунда куп уйгонади емзаман барвакт туролмайман. Шуни деб хардиом гап ещитаман. Бир орада барвакт туриш учун масулият билан турай деб бомдод намозини укидим леки хозир туролмайапман жуда кеч йотаман хужайиним 11 да ишдан келади болаларим 12 1 да ухлайди хохласам хам туролман хатто будильник овозини ешитмай коламан. Илтимос менга маслахат берин кандай килиб уйдаги мухитни йани атрофдагиларимни менга муносабатини яхши килишимни хамда намоз укишни давом еттиришимни
– Ва алайкум ассалом! Аёл киши аслида эмоционал ҳилқат. Шу боис Аллоҳ таоло ато этган қувватни тўғри тақсимлаш ва руҳий ҳолатингизга эътибор қаратишингиз лозим.Уйда бўлсангиз ҳам ўз устингизда ишлаб илм талабида бўлинга интилинг.Ҳозир уйда ўтирган аёллар учун ҳам интернет орқали ўзининг қизиқишлари асосида илм олиш имкони мавжуд. Кунни тўғри тақсимлаб, шу режа асосида ҳаракат қилинг.Шунда сизда ҳам уйқуга, ҳам барча вазифаларингизни бажаришга имкон пайдо бўлади. Амал қилиш асносида сизда чарчоқ ва зўриқиш ҳисси камайиб боради. Ҳар бир кунингизни ўзгача режа қилинг, қарабсизки кунларингиз ранг- баранг ўтади.Болаларингизнинг инжиқлиги бевосита сизнинг руҳий ҳолатингизга боғлиқ.Ислоҳни ўзингиздан бошланг. Ота- онангиз ким ва қандай бўлишидан қатъий назар, уларни баҳоламанг, ҳурмат ва меҳр кўрсатинг. Улар сизнинг бу ҳаётда борлигингизнинг сабабчилари.
Уй ишларингизни режа билан бажаринг ва кундузи бироз дам олинг. Аёл киши учун соғлом уйқу жуда зарур. Она сифатида фарзандларингиз учун тартиб ўрнатинг ва болаларни ўз вақтида кечки 21-00 да ухлатишни одатга айлантиринг.
Эътибор берсангиз ота- онангиз ва эрингизнинг яқинлари ҳақида яхши гумонда эмассиз. Имкон қадар яхши гумонда бўлинг ва фикрларингизни тўғирланг.Самимий бўлишга ҳаракат қилинг, аслида ҳаммага ёқиш учун яшаш шарт эмас.Ўзингизни тўлақонли қабул қилинг. Ўзингиздан кўнглингиз тўлмаяпди назаримда, атрофдагиларнинг муносабати ҳам инсоннинг ўзига муносабатидан келиб чиқади.
Ибодатларда маҳкам туринг, охират кунида биз ибодатларимизни адо этмаганимиз учун бошқаларни сабаб қилиб кўрсата олмаймиз.Ибодатдан руҳий қувват оласиз. Албатта режали кунга амал қилсангиз, барча амалларингизни тартибга сола оласиз.
Валлоҳу аълам!