Намоз ўқиш

19:06 / 22.11.2021 | Mubina | 441
Ассалому алейкум. Намоз вақтлар кўпинча ишда ёки ўқишда ёки йўлда бўлиб қоламан. Шу вақт намозимни ўтирган жойимда бир нуқтага қараб ўқисам жоиз ҳисобланадими ёки қазо қилиб тўлиқ ўқиганим яхшими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Унисини ҳам бунисини ҳам қилиш жоиз эмас. Ҳар намозни ўз вақтида арконларини тўлиқ келтириб ўқиш лозим. Валлоҳу аълам!