Қуръон нияти

18:56 / 22.11.2021 | Dilfuza | 423
Ассалому алайкум! Мен Қуръонни қиёматда ота-онамни бошларига нурдан тож кийдириш ниятида ёдласам бўладими? Билишимча Қуръонни Аллоҳ розилигидан бошқа ниятда ёдлаш мумкин эмас.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало Аллоҳнинг розилигини кўзлаб, кейинги мақсадларингизга буни қўшишингиз жоиз. Жоиз бўлмаса, ҳадисда тарғиб қилинмасди. Валлоҳу аълам!