3 талоқ

18:00 / 24.11.2021 | S. S. S. | 566
Ассалому алайкум! Ҳанафий мазҳабимизда эр хотинга бир сўз бидан: "3 талоқ қўйдим", дегандан сўнг, иддаси чиқиб бўлгандан сўнг яна қайтиб никоҳига олиши мумкинми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

Ўзи уч талоқ қилган аёл.

Эр киши ўз аёлини бир талоқ ёки икки талоқ қилса, қайтадан ярашиши мумкин. Аммо уч талоқ қилгандан кейин ўша эр учун у аёл вақтинчалик ҳаромга айланади. Қуръони Каримнинг ҳукмига биноан, у аёл (идда ўтириб) бошқа эрга тегиб, бу эри билан табиий ҳолатда ўлим ёки талоқ туфайли ажрашгандан кейингина (яна идда ўтириб) биринчи эрга никоҳи ҳалол бўлади. Бунинг учун, албатта, у аёл иккинчи эр билан эр‑хотин бўлиб яшаши шарт. Иккинчи эр жинсий алоқага қодир эмас киши бўлса, аёл қайтадан биринчи эрга ҳалол бўлмайди. Никоҳ тўғри никоҳ бўлиши ҳам шарт қилинган. ("Кифоя" китобидан).

Валлоҳу аълам!