Келин олиш

21:48 / 24.11.2021 | Рухсора | 511
Ассалому алайкум! Мен жуда куп билмаган нарсаларимни сизнинг китобларингиз ва телеграм каналдан билиб бораман.Аллохим бизга бераётган илмларингиз учун ажр савобини зиёда килсин!Биз вилоятда яшаймиз бизда пойтахтга караганда билимсизлик анча кучли.Якинда углимга келин олиш учун таниш дугонамникига совчиликга бордик.Бошида хурсанд булиб кизини бизга беришга карор килди. Киз Самаркандда хорижий тиллар университетида укийди.Лекин мен углимнинг шартларини айтдим ,углим турмуш уртогини номоз укишлигини ,хижоб урашлиги шартлиги айтганди.Киз тамон кизимиз укимишли майли туйдан кейин 2 -3 йиллардан кейин румол ураса булмайдими деб сураяпти .Мана шу жойда кайси ишим тугри хуп деб келин килишимми ёки бошка йул тутайми?Илтимос маслахат беринг
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Аввало истихора қилинг. Аслида диндор келинни ихтиёр қилиш керак. Аммо агар кейинчалик ҳидоятланиб қолишидан умид бўлса, олиш жоиз. Ҳаракат қилиб сатрлантирилса ажр ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!