Ноўрин айблаш

06:01 / 22.10.2021 | Dilshoda | 431

Ассалому алайкум! Ягона фарзандим бор, 3 ёшда. Кўп бетоб бўлиб коляпти. Иссиқ совуғидан тинимсиз хабардор бўлиб турсам хам кучайиб кетяпти касаллиги. Кайнонам эса мени тинмай бола қарашни билмайсиз, касал қилаверасиз  деб   айблаб сўкаверадилар.  Набираларини ўйлаб гапирадилар биламан. Лекин онагаям осон эмаску боласи бетоблигини кўриб тамом бўлади, уни устига у айблашлар баттар юрагини сиқиб, стрессгача олиб келади. Нега шуни тушунишмайди, болам касал бўлсин демайдику хеч бир она. Тинимсиз айбловларни эшитиб бўғилиб кетяпман, хар хил ёмон хаёллар келяпти миямга. Илтимос тўғри йул курсатинглар устозлар. Сабр килиб хозиргача жавобан хеч нима демадим айбловларга. Борган сари сабрим хам етмаяпти. Мехрибон Аллох рози бўлсин сизлардан.

Руҳшунос:

– Ва алайкум ассалом!Аввал сизнинг асабларингизни тинчитиб олиш керак. Қайнонангизни тўғри тушунишга ҳаракат қилинг. Неварасига қалби оғриганидан кимни бўлса ҳам айбдор қилгиси келаяпти. Боланинг иммунитетини кўтариш керак. Унинг учун балансланган овқатланишга, тоза ҳавода кўпроқ сайр қилишга, ҳар куни бағрингизга қаттиқ босиб 40 марта қучоқлашга ҳаракат қилинг. Бола ухлаганидан кейин тепасида 10 дақиқача термулиб ўтиринг. Ўзингизга келсак тоза ҳавода бола билан сайр қилишингиз ва балансланган овқатланишингиз асабларингизни анча тинчитади. Ҳамда уйқуингизга эътиборлик бўлишингиз керак. Суткасига саккиз соат ухлашга ҳаракат қилинг. Кечқурун соат 11 да ухлаб қолган бўлишингиз шарт. Бўлмаса асабингизда янада зўриқиш пайдо бўлаверади. Ўзингизнинг севган машғулотларингизга кўпроқ вақт ажратишга ҳаракат қилишингиз керак. Шунда сизда ҳурсандчилик гармонлари кўпая боради. Бу эса ҳаётингиздан мамнун бўлиш ҳиссини орттиради. Валлоҳу аълам!