Ассалому алайкум! Мен янги келин бўлиб тушганимда қайнонам мени лабараторияга ишга олиб кириб қўйганлар. Мен коллежни битирган эдим, ҳозир 4 та фарзандим бор. Ҳўжайним "ишлама, уйда ўтир", деяптилар. Уларнинг топишлари яхши, уйда ўтирадиган бўлсам араб тилини ўрганмоқчиман, десам, яқинда Қуръон ўқишни ўрганган эдим, ўқишга бориб энди грамматикасини ўрганаман, десам, озгина юбориб, кейин бўлди, ўқимайсиз, деб туриб олишди. Қайнонам ишлашимга қарши эмаслар, лекин ўқишимга руҳсат бермадилар. Эрим ҳам қайнонам билан қаршилик қиляптилар, маслаҳат беринг, ишлаб ўқимасдан юраверайми? Лекин араб тили грамматикасини ўргангим келяпти.
– Ва алайкум ассалом! Эрингиз ишлашингизни истамаётган бўлса ишламанг. Ўқишга рухсат бергунича кутинг. Валлоҳу аълам!