Намозга оид

22:45 / 01.12.2021 | Barnoxon Jumayeva | 295
Ассалому алайкум! Оддий нарса лекин кўпчилик билмайди Икки саждани ўртасида айтиладиган дуо:

Роббиғфирлий Вархамний Ваҳдиний Варзуқний Важбурний Вааафиний

Бешта муҳаддис ривоят қилган сахиҳ хадис.

Шу дуони ўқиш шарт,
Хозир кўрамизки Икки сажда орасида деярлик ўтиришмайди кўпчилик тез тез сажда қилиб туриб кетишади,
Биродарлар бу номоз ўзимиз учун керак номоз ўқилиб қолса хиссоб эмас хушу хузу билан о‘қиш керак.

Мисрдаги ўзбекларнинг каналида шуни кўриб қолдим. Бу ҳақида нима дейсиз? Бизнинг намоз китобларимизда сусткашлик борми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Аввало бу дуони ўқишни шарт демайман. Аммо намозни шошилмай, икки сажда орасидаги муддатнинг ҳаққини бериб ўқиш лозим. Намоз китобларимизнинг аксари тўғри. Амаллар турининг фарқига бориш керак. Валлоҳу аълам!