Тухум ҳақида

23:09 / 01.12.2021 | Нигора | 481
Ассалому алайкум! Илмли бир танишим "Тухум товуқнинг нажаси чиқадиган жойидан чиққани учун уни шунчаки ювиб бўлмайди, қум билан ишқалаб ювиб, кейин чайиб ташалади, бўлмаса тухум ҳаром ҳисобланади, тақво учун шунақа қилинади. Лекин бедана тухумини битта чайиб ишлатса ҳам бўлади", дегандилар. Тухумни оддий сувда ювиб ишлатиш ҳаромми?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Оддий сув кифоя. Валлоҳу аълам!