Ассалому алайкум! Анчадан бери бир совол қийниди тогриси ҳаётдан жудаям чарчадим шу гапланиям козимда ёш билан ёзвомман. Онам жудаям ёмон оилада котта боганла. Ота оналари россаям ёмон муомила қилишган яхши гап эшитмаганла. Келин боп тушганлари уйдаям овсинлари қайноналаридан коп зулм корганла шуни натижасида феъллари ёмон боп кетган. Биза фарзандларигаям шу ёмон гапла билан тарбиялаганла. Тогриси жанжали ичида котта боганмиза. Ҳалигача шунақа адамла билан коп урушишади. Оилавий намоз оқиймиз Қуръонга тушганмиз лекин уйимизда ҳаловат ёқ. Манга энг алам қиладигани онани дилини огритиш жудаям котта гуноҳ лекин мани онам арзимаган нарсагаям урушиб ёмон гапириб кетадила чидомиман гап қайтариб қояман. Жаҳл билан коп гуноҳ қиб қояман. Кейин алам қилади. Оқишимизда мандан кичкина тарбияси жуда чиройли, Қуръон ёдлаган, россаям яхши қизла бор улага ҳавасим келади. Мандан ҳар тарафлама устун. Манам уладака оилада осганимда шунақа яхши болардимку. Ман ҳам гуноҳга ботиб кетвомман ҳам қийналиб кетвомман . Оиша онамизга Хадижа онамизга ҳавасим келади. Ман ота онамдан эшитган гаплани ула эшитишмаган, Пайғамбаримиз сололоҳу алайҳи васалламга аёл болишган, Аллоҳи адолатига шубҳа қимийман лекин ман гуноҳга ботиб кетвомман ку соғлигимам кетвотди. Шу нарсалага чунмаямман. Ёрдам беринг.
– Ва алайкум ассалом! Шу каби саволларни жуда кўп учратаман. Ҳаммамизга маълумки бу дунё синовлар дунёси. Ҳар бир банданинг ҳаётида ўзига яраша, елкаси кўтара оладиган даражада синовлар бўлиб туради. Кимдир фарзанд доғи, жигар доғи, ота-онасидан айрилиши кимдир катта миқдорда пулни йўқотиши, соғлиги томонидан синалиши, кимдир уй-жойу мол-дунёсидан айрилиши, эр-хотин бир-бирларига ҳиёнат қилиши орқали, етимхоналарда катта бўлиши орқали синалиши мумкин ва ҳаказо. Бу синовлар асносида одам ўзини ислоҳ қилади, жуда кўп тажрибаларга эга бўлади. Мусулмон одам бу синовларга қилган чиройли сабри ила савобларга эришади. Сизнинг вазиятингиз ҳам шу каби синовлардан. Нима учун эканлиги билан қизиқманг. Қандай фойдаси бор экан деган саволга жавоб изланг. Чунки одамнинг ҳаётида содир бўлган ҳар бир воқеа унга ниманидир ўргатади. Ана шу ҳикматни изласангиз албатта жавобини топасиз. Психологик томонидан назар соладиган бўлсак сиз оилангизда тинчлик тотувлик ва хотиржамлик бўлишини ҳоҳлар экансиз демак шундай бўлади иншааллоҳ. Бунинг учун сиз ўз муносабатингизни ўзгартиришингиз керак холос. Яъни одам ўзини ислоҳ қилса ва ўзгарса унинг атрофидагиларнинг барчаси бирин-кетин ўзгаради. Оила аъзоларингизнинг барчасига тадқиқот қилиб кўриш мақсадида чиройли муносабат қилиб кўринг. Биринчи қадамингизни табассумдан бошланг. Ҳаёлларингизда оила аъзоларингизнинг ўзаро чиройли гумон ва гўзал муносабатларни тасаввур қилиб кўринг. Илиқ ва мақтов гапларни ҳар бирига алоҳида айтиб туринг. Уларнинг хизматларини елиб югуриб бажариб кўринг. Иншааллоҳ оила аъзоларингизнинг муносабатлари сиз ҳоҳлаганиздан ҳам аъло даражага чиқади. Валлоҳу аълам.