Соҳиби узрнинг таҳорати

10:27 / 03.12.2021 | Ummu Aisha | 364
Ассалому алайкум! Соҳиби узр таҳоратни намоз вақти кирмасидан аввалроқ олса бўладими? Масалан, зуҳо намози учун олган таҳорати билан пешин намозини ёки таҳажжуд намозига олган таҳорати билан бомдод намозини ўқиса бўладими? Жавобингиз учун аввалдан раҳмат.
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Соҳиби узрнинг таҳоратини вақт кириши эмас, чиқиши бузади. Мисол, зуҳо намозига таҳорат олса, пешин вақти кириши таҳоратини бўзмайди. Аммо таҳажжудга олгани билан бомдодни ўқий олмайди. Чунки таҳажжуд пайти хуфтон намозининг вақтиди. У чиқиши билан таҳорат синади. Валлоҳу аълам!