Ассалому алайкум! Ҳурматли устоз! Аллоҳим умрингизни, илмингизни зиёда қилсин. Мартабаларингиз бунданда баланд бўлсин, икки дунё саодатига эриштирсин Яратган эгам. Илмий даражаларингизни эшитиб, роса қувондим. Аллоҳим хайрли қилсин! Гоҳида ўзимга хайрон қоламан. Ҳафта, ўн кунлаб қўлимга китоб олмайман, Қуръон тиловатини йиғиштириб қўяман, сураларни ёдлашни ҳам. Нима қилсам бўлади? Илтимос, маслаҳат беринг. Ўта ғофил бандалардан бўлиб қоляпман. Астағфируллоҳ.
– Ва алайкум ассалом! Амалларнинг энг хайрлиси оз оздан давомий бўлгани. Ҳар кун оздан шу ишларни қилиб қўйинг. Гап бошлаб олиш ва тарк қилмасликда. Давомий бўлса, иншааллоҳ йиғилиб кўпайиб қолади. Валлоҳу аълам!