Ассалому алайкум! Ассалому алайкум Сакина опа! Аллоҳим қилаётган ишларингиздан рози бўлсин! Икки йилдан бери сонимнинг, оёқларим ва бармоқларининг териси орасида майда қизил нарсалар пайдо бўлиб қолди. Бу қандай касаллик? Бошқа аъзоларимга ҳам тошиб кетмайдими?
Шифокор:
Ва алайкум ассалом Маҳдия. Бу каби тошмаларнинг тошишига сабаблар жуда кўп ва уни кўрмасдан туриб , уларни босиб кўриш, лабаратор текширувлар ўтказмай туриб, аниқ ташҳис қўйиш қийин. Агар улар аллергик ҳарактерга эга бўлганида эди,қичишиши ,уйқуга ва умумий аҳволга таьсир қилиши керак эди.Баьзи тошмалар инфекцион ҳарактерга эга бўлади ,баьзилари уй ҳайвонлари билан мулоқот натижасида пайдо бўлади ,баьзилари терининг яллиғланиши оқибатида пайдо бўлади ,баьзилари эса ошқозон-ичак трактининг касалликлари сабабидан пайдо бўлади … Бевосита кўриксиз аниқ ташхис қўйилмайди ,аниқ ташхис бўлмаса ,даво ҳам самарали бўлмайди. Шунинг учун иложи борича аёл дерматолог топиб,учранг ва маслаҳат олинг. Унгача уй ҳайвонлари боқсангиз,улар билан мулоқотда бўлмасликка ҳаракат қилинг , офтобда камроқ юринг , оёқларингизни ромашка ва шалфей дамламаларида ванночка қилиб туринг