Ассалому алайкум! Ҳозир инстаграм тармоғида блогерлар мусобақа қилишяпти. Шарти ударник профилида актив бўлиш керак. Ғолибга пул ёки совға берилади. Саволим, ютиб олган пул ёки совға ҳалол бўладими? Ёки қиморга ўхшайдими? Уларни шунақа мусобақалари шариатга тўғри келадими? Жавоб учун олдиндан раҳмат. Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин.
– Ва алайкум ассалом! Тарафлар томонидан тикиладиган нарса бўлмаса, моддий зарар кўриш бўлмаса, қиморга кирмайди. Валлоҳу аълам!