Ассалому алайкум! Ҳурматли Одинахон опа. Мен ментал арифметика тренириман. Яқинда иш бошладим. Бу соҳа бўйича кўплаб мусобақалар ташкил этиляпти. Биз ўқувчиларим билан биринчи марта қатнашяпмиз. Мусобақаларда қатнашиш пуллик экан. Бу шаръий томондан қаралса қимор бўлишини кейин билдим. Бу пайтида биз тўловини тўлаб бўлгандик. Албатта бу пулларни ўқувчиларга ўз ҳисобимдан қайтармоқчиман. Саволим шуки мусобақалар пуллик бўлса биз энди қатнаша олмаймизми? Ўқувчиларни боргиси келади. Медал олса яна ҳам яхши ўқирди. Уларни кўпи истедодли болалар. Агар мусобақа пулини ўзим тўлаб олиб борсам қимор кириб қолмайдими?
– Ва алайкум ассалом! Сиз тўласангиз ҳам жоиз эмас. Валлоҳу аълам!