Протез оёқ

07:27 / 04.12.2021 | Fotima | 420
Ассалому алайкум! Ёшим 25 да. Устоз, якинда коксартроз касаллиги сабаб докторлар диагнози билан зудлик билан чаноқ-сон бўғимимга протез қўйилди. 90°дан ортик букилиш мумкинмас дейишди. Шифокорлар саждага энгашиш мумкин эмас, дейишди. Намозларимни стулда ўтириб ўқишим жоизми? Реабилитация давомида таяммум олсам бўладими?
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Жоиз. Аллоҳ шифо берсин! Валлоҳу аълам!