Рўза

08:09 / 05.06.2017 | zarrina2011 | 1719
Ассалому алайкум! Ҳадисларда рўзани хурмо ёки сув билан очиш суннат дейилган. Бизда Рамазон ойида хурмо сотувда бор, бошқа пайтларда топилмайди, шунинг учун қиш ойларида қайнатилган сувни илитиб (томоқ оғришини олдини олиш учун), ёки бошқа ўзимизда бор мевалар билан рўзани очса бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Хурмо ҳозирда ҳар вақт бор. Аммо оғизни хурмо билан очиш шарт эмас, фақат суннат. Бошқа нарсалар билан, жумладан мевалар билан очиш жоиз. Оғиз очиладиган нарсага олов тегмаган бўлиши тавсия қилинади, яъни пиширилмаган бўлиши. Валлоҳу аълам