Уйқудан уйғониб алахсираш

09:28 / 07.12.2021 | Muazzamxon | 1629

Ассалому алайкум! Онамнинг ёшлари 60 да. Улар анчадан буён тунлари алаҳсираш билан қийналадилар. Мисол учун бирор яқинлари ўтиб қолса тунлари йиғлаб туриб кетади. Ёки кун бўйи болаларга қараса тунлари туриб бола ахтаради. Бу касалликдан онажоним анчадан буён қийналадилар. Биз бу масалада қайси шифокорга мурожат қилишни билмаяпмиз. Бизга шу масалада ёрдам берсангиз. Аллоҳ сиздан рози бўлсин.

Шифокор:

– Ва алайкум ассалом! Онангизда руҳий зўриқиш туфайли сомнопатия ривожланган менимча. Психотрапевт Гавҳар Тешабоевага мурожаат қилинг, узоқда бўлсангиз имкон қилолмасангиз психотерапевт ва сомнолог мутахассисига кўрсатинглар онангизни.