Балоғат ёши ҳақида

09:52 / 07.12.2021 | ZILOLA SHOMURODOVA | 1368

Ассалому алайкум! Қиз боланинг ёши 14 да бўлсаю, ҳали ҳайз кўрмаган бўлса, балоғат ёшига етган ҳисобланадими?

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом!

БАЛОҒАТГА ЕТИШ АЛОМАТЛАРИ

Ўғил боланинг балоғатга етганлигининг уч аломати:

1. Тушида булғаниши;

2. Тушида булғанмасада балоғатга етмай уйланган бўлса, маний келиши ва аёлини ҳомиладор қилиши;

3. Икки аломат топилмаса, ўн беш ёшга тўлиши билан болиғ ҳисобланади.

Қиз боланинг балоғатга етиш аломатлари қуйидагилардир:

1. Энг ками тўққиз ёшга кирганда ҳайз қонини кўриши. Ундан аввал кўрган қони ҳайз ҳисобланмайди;

2. Тушида булғаниши билан;

3. Ҳомиладор бўлиши;

4. Ўн беш ёшга тўлиши. 

 Валлоҳу аълам!