Тозалик ҳақида

23:14 / 06.12.2021 | Ólmasova Madina | 413
Ассалому алайкум! Мен бир домлани агар уйдаги гиламга ёш болалар бавл қилган болса уни бир кун оқар сувда оқизиб қóйиш керак шундагина тоза болади деб фатво берилган деганини эшитдим. Мен 1хоналик квартирада ҳóжайним ва 2ёшлик қизим билан яшайман. Базан қизим ё диванга ё гиламга иштони бн бóлганда бавл қилган ва уни билганимча тозалаганман. Бу нарсага камида 1ойларча вақт бóлди. Ҳозир гиламни қаерига бавл қилганини аниқ эслолмайман ҳам. Лекин оқар сувда бир кун қолдирмаганман. Намоз вақти тоза либослар кийиб жойнамозда óқиганим билан бошқа вақт шу уйда юраманку диванда óтираман кийимларим тегàди. Таҳорат олиб кириб жойнамозга чиққунча ҳам гиламни босаманку. Шу сабаб гиламим ва унга теккан кийимларим тóлиқ тоза эмасми?

Араб тили óқитувчимдан сóрагандим қуруқ оёқ билан боссангиз óтмайди дедилар, лекин мени қóл оёгим жуда коп терлайди, бу асабдан ва аллергиядан болиши мумкин дейишган. Шу сабаб пайпоқ кийсам ҳам оёгим копинча намланиб юради.
Нима қилишга бошим қотиб қолди, ибодатларим нуқсонли бóлиб қолишидан қорқяпман
Одинахон Муҳаммад Юсуф:

– Ва алайкум ассалом! Бир кун сув оқизиш шарт эмас. Аммо нажас теккан ерни топиб тозалаш лозим. Ювиш билан тозалик амалга ошади. Валлоҳу аълам!