Намозим

21:22 / 07.12.2021 | Mohichehra | 407
Ассалому алайкум! Мени 5 ойлик чақалоғим бор, ҳомиладорлигимда кўп асабийлашганим сабаб у ҳам асабий туғилди, невропатолог назоратида даволанаяпмиз. Кўп йиғлайди, ухламайди, жуда инжиқ. Мен кундузи билан бир ўзим уйдаман, қайнопамни 4 ёшли ўғлига ҳам мен қарайман. Уларни асло ёлғиз қолдиролмайман, чақалоғимни уриб қўйяпти. Шу ва бола парвариши сабаб намозларимни ўқий олмаяпман ва Қуръонни ҳам ўқий олмаяпман. Шундан жуда ҳам кўнглим оғриб ўзимни ёмон хис қиляпман, ахир намоз ҳаммага бирдек фарз! Маслаҳат беринг мени шароитимда нима қилсам тўғри бўлади?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Нима қилиб бўлса ҳам намозларни ўқинг, тарк қилманг, енгилроқ қилинг. Бу ҳолат намозни тарк қилишга сабаб бўла олмайди. Қуръон ўқишга вақт бўлмаса, уни тингланг. Валлоҳу аълам!