Ичак кассалиги

23:29 / 06.12.2021 | Lola | 1097

Ассалому алайкум! Мени ёшлигимдан қабзиятим жуда кучли таҳоратхонада узоқ қолибкетардим ҳозр 23 ёшдаман 2 фарзандим бор оҳирги 9.8 ой ичида бу кассалигим коп безовта қиляпти юғон ичагимни ренгин қилдирдим менда ичак 90смга узун ва энли экан ич сурги дори ичмасам 5 кунлаб ичим кемиди гемарой ҳам орттириб олдим юзимга баданимда ҳусунбузар копайибкетмоқда коп стрессга тушяпман асабийлашиб бақирвораман чап қолим оёгим уюшяпти бошим қаттиқ огрийди коп жойга кориндим ҳечким анниқ жавоб бермади отимда катта тош бор экан ичимни тозалаб болмас экан илтимос маслаҳат беринг кимга учрашниям билмиман.хирургга боргандим кесиб обташлаш деди яна биттаси даволаса болади деди узимҳам қийналиб кетдим олдиндан раҳмат

Шифокор:

– Ва алайкум ассалам. Тошкент шахрида 1-  Республика клиник касалликлар шифохонаси бор  ,авваллари Глав Ташкент Строй больницаси деб юритилган исми . Шу клиника кошида  айнан йугон ичак ва тугри ичак касалликлари буйича илмий, амалий  иш олиб бориладиган " Коло-проктология Илмий Текшириш институти"  мавжуд . Яхши мутахассислар ишлайди . Шу марказга худудий поликлиникангиздан 3 томонламали йулланма олиб келиб , тиббий курикдан утинг . Агар сизда Гиршпрунг касаллиги еки Долихосигма булса тегишлича даволанилади ёки операцияга курсатма булса шу ерда оператив  муолажа утказилади.