Ҳалолми?

01:13 / 08.12.2021 | Musilima | 409
Ассалому алайкум! Ҳозир 10 минг қадам деган дастур чиққан, яъни 10 минг қадам юрса кунлик пул ташлайди. Шу дастурни телефонимга юклагандим, лекин мен домда тураман, шунчаки хоналарда юраман, базида ўтириб қўлимда телефонимни қимирлатиб қадам қиламан. Ҳозир уч кунлик пул ташлади, пластик картамга ўтказиб олдим. Лекин кам пул тушади, шу ҳам харна телефонимга пул бўлади, дейман. Аммо бу ишим ҳалолмикан яъни тушган пул ҳалолмикан ўйланиб қолдим. Шунга маслахат берсангиз, дастурни давом эттирайми ёки ўчириб ташлайми, яъни ишлатмайми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳақиқий қадам ташласангизгина бу дастурдан фойдаланинг. Валлоҳу аълам!