Витрдан аввал тахажжуд ўқиса бўладими?

00:40 / 08.12.2021 | Mavjudaxon | 498
Ассалому алайкум! Таҳажжуд намозини витрдан аввал ўқиса бўлади, деб эшитдим. Аввал таҳажжуд ўқиб, орқадан жойнамоздан чиқмай витрни ўқиса бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Таҳажжуд витрдан аввал ўқилади. Чиқмай ўқиса ҳам чиқиб ўқиса ҳам жоиз. Валлоҳу аълам!