Чиройли кийимлар

00:12 / 08.12.2021 | Kamola | 350
Ассалому алайкум! Мен турмушга чиққанман, Аллоҳга шукр оилам тинч, эримни топиш тутушлари ҳам яхши, закотларни вақтида берадилар, ундан ташқар бошқа ҳайр садақа эҳсонлар ҳам қиладилар, рўзғоримизда ҳам ҳамма нарса етарли. Ортиқча жуда кўп бойлигмз бўлмаса ҳам камчилик ҳам йўқ ҳисоби. Шундай ҳолатда, шундай шароитда мен эримга чиройлироқ, қимматроқ, сифатлироқ буюмлар олиб беринг, десам бўладими? Мисол учун, 2 та кўйлагим бор, яна битта олиб беринг, десам, борку шуни кийиб тугатиб ол, дейдилар. Мен эса чиройли кейингим келади. 2 ё 3 та бош оёқ кийимим бор, яна кўпроқ бўлишини хоҳлайман, мен у даражада жуда кўп ва қиммат баҳо бўлсин демайман, лекин сал эски бўлиб қолган нарсаларим ёқмай қолади, янгисини олгим келади. Мендаги бу ҳолат аёлларда бўладиган табиий ҳолатми? Ёки мен кўп нарса хоҳлаяпманми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Модом ҳалолдан экан жоиз. Валлоҳу аълам!