Намоз ўқиса бўладими?

18:58 / 08.12.2021 | Диера | 553
Ассалому алайкум! Менда хайз келишидан 3 кун олдин тўқ жигарранг рангда ажралмалар келди. 3 кундан кейин хайз бўлиб келди. Шундай вазиятда таҳорат олиб намоз ўқиса бўладими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ҳайз бўлишингиздан олдин келадиган жигарранг суюқлик ҳайздир, демак ҳайзингиз ўша пайтдан бошланади. Ҳайз ниҳоясида келган жигарранг суюқлик ҳам ҳайз ҳисобланади. 10 кунгача ҳайз деб олаверасиз. Шу суюқликлар тамоман тўхтаб оқ нарса келгунича ҳайз ҳукмида бўласиз. Ўн кундан ошса, ғусл қилгандан кейин истиҳоза ҳукмида бўласиз ва ҳар намоз вақти янги таҳорат олиб намозларингизни ўқийверасиз.  Валлоҳу аълам!