Ҳайз кўриш куни

18:52 / 08.12.2021 | Муниса | 406
Ассалому алайкум! Ҳайз кўриш кунлари 3 кун ўтгандан сўнг 4 чи кунидан ғусл қилиб намоз ва Қуръон ўқиш мумкин, батамом 4 ёки 5 кун кутиш шарт эмас деб эшитдим, шу тўғрими?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Буткул тоза бўлиши керак, бу масала кунга эмас, покланишга боғлиқ. Покланамай туриб ундай қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!