Ассалому алайкум! Турмуш қураётган қиз маҳр ўрнига бирорта таълим муассасаларида ўқишини танлаши, яъни "Хадичаи кубро"да. Мен ўзим хоҳлаяпман, сабаби уйдагилар ҳеч қаерда ўқитмаслиги, менинг ҳам ўзимга яраша орзу ниятларим бор, ўқишни истайман, лекин тушунишмайди. Шунга бериладиган маҳр ўрнига шундай десам бўлармикин?
– Ва алайкум ассалом! Маҳр қўлга киритиладиган мулк бўлиши лозим. Ўқиш мулк эмас. Валлоҳу аълам!