Ўғил бола учун 2 қўй

02:01 / 11.12.2021 | Guli | 366
Ассалому алайкум! Ўғлимиз туғилганда молиявий сабабларга кўра турмуш ўртоғим фақат 1 та қўй сўйдиргандилар. Орада ўғлимизда саломатлигида муаммолар пайдо бўларди. Вақтлар ўтгач яна битта сўйдириб қўяйлик десам, кейин рози бўлмадилар. Мен бу пайтда пул топаётган эдим, шунинг учун онамга 1 та қўйни пулини бериб қарзга қолиб кетмайлик, деб ўғлим учун сўйдиртирдим. Эримдан беруҳсат қилганим учун гуноҳкор бўлмадимми ёки имкони бўлиб туриб сўйдиришни истамагани учун эрим гуноҳкор бўлиб қолмадиларми?
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Сизга ҳам унга ҳам гуноҳ бўлмайди, иншааллоҳ. Валлоҳу аълам!