Блоггерлик

07:57 / 08.11.2021 | Shoira | 384

Ассалому алайкум! Хурматли муслимаат.уз канали аъзолари. Мени анчадан бери қийнаб келаётган бир савол бор эди. Мен асосан уйда ўтираман. Интернет тармоғи орқали бироз бўлсада вақтимни унумли ўтказиш ниятим бор. Яъни ҳозирги кундаги блоггерлик деб номланган фаолият билан шуғулланмоқчи эдим. Албатта бунда блогим фақатгина аёллар учун турли маслахатлар, уй юмушларини осонлаштирувчи баъзи бир билим ва кўникмаларимни бермоқчиман. Бундан ташқари ўзим тилшумос(инглиз тили) педагогй сифатида ҳам ёш оналарга фарзандларини қандай ўқитишлари кераклиги ҳақида ҳам ўз билимларимни бўлишмоқчиман. Муаммо шундаки мен ҳижобдаман. Бегона эркакларга кўринишни у қадар ҳам ёқирмайман. Лекин блог олиб бориш фаолиятимда оилам ва ўзимнинг сурътларимни ўз саҳифамга жойлашим ёки ўзимни кўрсатиб гапиришим мумкинми? Бунда бирор бир гуноҳ орттириб олмайманми? Ўзимни кўрсатиб ҳам блог олиб борсам бўладими? Блогим фақатгина аёллар учун. Жавоб берсангиз бошим осмонга етарди. Аллоҳ рози бўлсин. Рахмат.

«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўзингизни аниқ кўрсатманг, хирароқ, узоқроқ ёки юзингиз тўла кўринмайдиган шаклда жойласангиз бўлади. Валлоҳу аълам!