Ассалому алайкум! Устозам! Ўйлаб ўйлаб бир фикрга кела олмаяпман. Университетда Курс иши қилгандим. Бирон ўқитувчидан тақриз олиш керак экан. Мен тақризни ўзим ёздим. ".....Кафедра ўқитувчиси берган тақриз " дея бошланади ва мажҳул нисбатда ёздим. Масалан: ҳимояга тавсия этилади дея. ёлғон аралашмади деб умид қиламан. Сўнг ўқитувчига тақризни кўрсатдим,ўқиб қўл қўйиб берди. Лекин курс ишимни ўқиб чиқмади. Озгина 1-2 оғиз нима ёзганим ҳақида баъзиларини гапириб қўйдим. Шаран ножоиз иш бўлмадими? Биламан бу майда иш лекин тинчлана олмаяпман. Илтимос Аллоҳ таолога биз кабилар учун салим ақл,фаҳм фаросат ва қалб бериши сўраб дуо қилиб қўйсангиз. Дуоларингизга ҳар қачон муҳтожмиз.Қимматли вақтингизни ажратганингиз учун ташаккур!
– Ва алайкум ассалом! Одатда талаб қилинадиган иш масъул қишининг ўқиб чиқиши, шунингдек тақризни ўқитувчи ёзиши. Акс ҳолда омонатга хиёнат бўлади. Валлоҳу аълам!