Ассалому алайкум! Устозимиз дарс жараёнида "мен намоз ўқимайман, намозни масъулиятини англаганда, намозни нима эканлигини ҳис қилганда ўқиш керак. Чунки намоз ўқиб айримлар, ўзини катта олади ёки бегуноҳ, деб ҳисоблайди. Бу нотўғри, шунинг учун аввал намозга тайёр бўлиш керак, мен ўзимни тайёр эмасман деб биламан...", шу каби бир қанча гаплар гапирдилар. Бу билан дарсда ўтирган 30 та болани "Ҳа, намозга тайёр бўлсам кейин ўқийман", деган тушунчага олиб келиб қўйишидан қўрқаман. Уларга қандай қилиб тушунтирай?
– Ва алайкум ассалом! Айтган гапи бекор. Намоз қачон фарз бўлишини Аллоҳ тайин қилиб қўйган ва у инсоннинг балоғатга етишидир. Инсон ўзи тайин қилмайди қачон ўқишни. Валлоҳу аълам!