Хат

18:10 / 18.12.2021 | Dildora Burhanova | 401
Ассалому алайкум! Мени эшитишимча, бировни хатини берухсат очиб ўқиш мумкин эмас экан. Лекин мени турмуш ўртоғим деярли барча хатларимни ўқийдилар сўрамасдан. Айтишларича, эркаклар аҳиллари устида сўраладилар, шунинг учун эркаклар аёлини хатларини берухсат ўқиши мумкин экан. Шу тўғрими? Сўрашимдан мақсад, менга баъзи танишларим маслаҳат тариқасида оиласидаги муаммоларни айтишади ва бу омонат дейишади.
«Билимсизликнинг шифоси» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Ўқиши мумкин эмас. Чунки у ерда бошқаларнинг омонати бор. Шубҳа қилган ҳолатдагина текшири мумкин. Валлоҳу аълам!