Ассалому алайкум устоз. Бир шахсий масалада сизни яна безовта қилмоқдаман. Савол беришдан олдин хозирги ахволимизни сизга тушунтирсам Мен хива шахрида яшайман. Бизда қалин пули копи билан 2000 $ юради базан ундан хам коп берганларни эшитиб қоламан. Мен олий малумотлиман . Институтни битирганимдан кейин турмушга чиққанман. Турмуш ортогим уйидагилари тойдан олдин жуда карта қарзга ботишган албатта той харажатлари деб эмас(бир тарафда 4 5 та кредит бир тарафда одамлардан қарзлари болган) . Шу туфайли ота онам хохлаган қалин пулини беришмаган. Ҳисоблаганда берган пуллари 1000$ ёки ундан ҳам камроқ ( тойни ҳам қарзга уришишлиги сабабли бу ҳолатни мен табий деб ҳисобладим). тойимиздан кейин эримнинг оқишига деб ота онам 200$ беришди. (Тойимиз 2019 йил 15 декабрда болган). Ҳозирда алҳамдулиллаҳ ҳамма қарзлардан қутилдик оилавий шариатимиз яхши эрим ва қайнакам ойликлари яхши қайнонам қайнотам пенсиядалар яна оилавий тадбиркорлик қиламиз. Умумий ҳижобда уйга ҳар ойда ортача 10 млн пул отириб туради.
Энди саволим қуйидагича .
Қайнонам ота онамдан мен орқали тугилган кунларда нарса сораттиради онанг уни қилсин буни қилмасин дейди. Онам базан қиладила базан ози ҳоҳлаганини қиладила. Икки вазиятда хам қайнонамнинг конгли толмайди. Қаримдошларга бизни ёмонлайди ёки менга гапириб отирадила. Мен қийин вазиятда қоламан. Онамга айтай десам мандам сонг 3 синглим бор. Турмуш ортогимга бу масалада айтсам онасини ёмонлагандай боламан. Қайнонамга эса тушунтириш қийин. Гапирсам нотогри тушуниб қолишлари мумкин. Бу масалада мен қандай ёл тутсам болади.
– Ва алайкум ассалом! Шариатда қалин пули ҳам, туғилган кунига нарса сўраш ҳам йўқ. Сиз бу гапларга парво қилманг. Парво қилинмаган нарсаларни атрофдагилар қилмай қўйиши илмий тасдиқ топган. Валлоҳу аълам!